Бағрикенглик ва инсон ҳуқуқлари

ИНСТИТУТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Парламент тадқиқотлари институтида Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан "Бағрикенглик — ҳуқуқий маданият ва миллатлараро тотувлик асоси: Ўзбекистон тажрибаси" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муқаддасхон Аҳмедова, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўринбосари Бекзод Нариманов, шунингдек, Институт раҳбарияти ва ходимлари иштирок этди.
Давра суҳбатида миллатлараро ва конфессиялараро тотувликнинг ҳуқуқий кафолатлари, парламентнинг бу борадаги қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти, рақамли муҳитда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Конституция ва "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонунда белгиланган кафолатлар, Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2018 йилда қабул қилинган "Маърифат ва диний бағрикенглик" резолюциясининг аҳамияти ҳамда парламент дипломатиясининг маданиятлараро мулоқотни мустаҳкамлашдаги ўрни юзасидан фикр алмашилди.
💬 Тадбир якунида бағрикенглик тамойилларини тарғиб этиш, миллатлараро ҳамжиҳатлик ва инсон ҳуқуқларига ҳурматни мустаҳкамлаш бўйича фикрлар умумлаштирилди.
📸 ФОТОЛАВҲА























