Институт девонхонаси
Фуқароларни қабул қилиш жадвали
Институтга мурожаат юбориш, раҳбарият билан боғланиш ва расмий ҳужжатларни тақдим этиш Институт девонхонаси орқали амалга оширилади. Институт девонхонаси мурожаат ва ҳужжатларни қабул қилади, рўйхатга олади, масъул раҳбар ёки бўлинмага етказади ва ижросини назорат қилади.
Расмий қабул каналлари
- Ягона порталmurojaat.gov.uz
- Электрон почтаinfo@pri.oliymajlis.uz
- E-XAT – ташкилотлар учунqmpti@exat.uz
- Ёзма мурожаат – Институт девонхонасиТошкент, Фурқат кўчаси, 171
1Қайси масала билан мурожаат қиляпсиз?
Мурожаат юбориш
- Ариза, таклиф ёки шикоятни ёзма шаклда Институт девонхонасига топширинг ёки почта орқали юборинг: 100096, Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, 171-уй.
- Онлайн – murojaat.gov.uz портали орқали ёки info@pri.oliymajlis.uz электрон почтасига юборинг.
- Мурожаат девонхонада рўйхатга олинади ва масала бўйича масъул раҳбар ёки бўлинмага етказилади.
- Пастдаги «Мурожаат текшируви» орқали барча мажбурий маълумотлар борлигини текширинг – имзосиз ёки Ф.И.Ш. ва манзилсиз ёзма мурожаат аноним ҳисобланади.
Олиб келинг: Мурожаат матни, масалага оид ҳужжатлар нусхалари
Раҳбарият билан боғланиш
- Раҳбариятга йўлланган хат ва мурожаатлар Институт девонхонаси орқали қабул қилинади ва адресатга етказилади.
- Шахсий қабулга ёзилиш учун девонхонага қўнғироқ қилинг: +998 78 238-24-20 – масала мазмунини қисқача айтинг.
- Қабул санаси ва вақти телефон орқали тасдиқланади. Раҳбарларнинг қабул кунлари – «Фуқароларни қабул қилиш жадвали» саҳифасида.
Олиб келинг: Паспорт ёки ID-карта, масалага оид ҳужжатлар
Расмий ҳужжат тақдим этиш
- Давлат органлари ва ташкилотлар расмий хатларни E-XAT тизими орқали юборади: qmpti@exat.uz.
- Қоғоздаги ҳужжатни девонхонага иш вақтида топширинг – у шу куни рўйхатга олинади ва кирувчи рақам берилади.
- Кирувчи рақамни ёзиб олинг – у орқали ҳужжат ҳолатини биласиз.
Олиб келинг: Ҳужжат асли ва нусхаси (қабул белгиси қўйиш учун)
Мурожаат ҳолатини билиш
- Девонхонага қўнғироқ қилинг: +998 78 238-24-20.
- Кирувчи рақам ва санани, мурожаатчининг Ф.И.Ш. ни айтинг.
- Мурожаат қайси бўлинмада ва қайси босқичда эканлиги маълум қилинади.
Олиб келинг: Кирувчи рақам ва сана
Жавоб хатини олиш
- Жавоб хати одатда мурожаатда кўрсатилган манзилга ёки э-почтага юборилади.
- Қўлда олишни хоҳласангиз – олдиндан қўнғироқ қилинг.
- Ҳужжат шахсни тасдиқловчи ҳужжат кўрсатилганда берилади.
Олиб келинг: Паспорт ёки ID-карта; вакил учун – ишончнома
2Мурожаат текшируви
Ёзма мурожаатингизда қонунда талаб қилинган маълумотлар борлигини белгиланг.
Тавсия этилади
3Жавоб қачон келади?
Мурожаат рўйхатга олинган санани киритинг – кўриб чиқиш муддатлари ҳисобланади.
- Асосий муддат15 кунқўшимча ўрганиш талаб этилмайдиган мурожаатлар
- Қўшимча ўрганиш билан1 ойгачақўшимча ўрганиш, текшириш ёки ҳужжатлар талаб этилганда
- Узайтирилгандаяна 1 ойгачаистисно ҳолларда, мурожаатчига хабар берилган ҳолда
Муддатлар мурожаат келиб тушган кундан эътиборан ҳисобланади (ЎРҚ-445, 28-модда). Ҳисоб-китоб маълумот учун.
4Мурожаат шаблонини тузинг
Майдонларни тўлдиринг – тайёр матнни нусхалаб олинг ёки чоп этинг. Маълумотлар фақат браузерингизда қолади.
Қўшимча маълумот
Қабул кунлари: Душанба, Чоршанба, Жума
Вақти: 10:00–12:00
Жойи: Институт биноси, Фурқат кўчаси, 171, девонхона
Ҳуқуқий асос
- «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун 11.09.2017, ЎРҚ-445 – 6, 8, 9, 28-моддалар
- «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонун 05.05.2014, ЎРҚ-369
















