Тест режимиСаҳифа синовдан ўтказилмоқда, маълумотлар тўлдирилмоқда ва аниқлаштирилмоқда.
Қонунчилик палатаси учун сунъий интеллект
PARLIAMENT AIСунъий интеллект хизматлари
Қонун ижодкорлиги, парламент назорати, мажлислар ва фуқаролар билан ишлашда ёрдам берувчи сунъий интеллект воситалари бир жойда: вазифаси, ҳолати ва жорий этиш муддати.
Барча хизматлар ёрдамчи восита, якуний қарорни инсон қабул қилади.
- 0Жами хизматлар
- 0Фаолият йўналишлари
- 0Ишга туширилган ёки ишлаб чиқилмоқда
- 0Режалаштирилган
01Хизматлар каталоги
- Ишламоқда хизмат фойдаланишда
- Синовда синов режимида ишлайди
- Ишлаб чиқилмоқда лойиҳа босқичида
- Режада 2026–2029-йиллар иш режасига киритилган
02Жорий этиш босқичлари
03Фойдаланиш тамойиллари
- Инсон назоратиСунъий интеллект фақат ёрдамчи восита. Ҳар бир хулоса мутахассис томонидан текширилади, якуний қарорни инсон қабул қилади.
- ШаффофликСунъий интеллект ёрдамида тайёрланган материал шу ҳақидаги белги билан тақдим этилади, фойдаланилган манбалар кўрсатилади.
- Маълумотлар ҳимоясиШахсга доир ва хизмат маълумотлари қонунчилик талаблари асосида, рухсат этилган доирада қайта ишланади.
- Холислик ва сифатХизматлар ўзбек тилидаги қонунчилик маълумотларида синовдан ўтказилади, хатолар ва камситиш хавфи мунтазам текширилади.
Қўшимча маълумот
[Номи | Қисқа тавсиф | Ҳавола | Очиқ ёки Депутатлар ва ходимлар учун | Ишламоқда, Синовда, Ишлаб чиқилмоқда ёки Режада | Йўналиш | fa-belgi | Муддат]
Сунъий интеллект-лингвист | Лойиҳанинг амалдаги қонунчиликка зид эмаслигини, такрор ва ноаниқ ибораларни автоматик текшириш. | | Депутатлар ва ходимлар учун | Режада | Қонун ижодкорлиги | fa-spell-check | 2029
Коррупцияга қарши фильтр | Лойиҳадаги коррупцияга йўл очадиган омилларни Адлия вазирлиги методикаси асосида аниқлаш. | | Депутатлар ва ходимлар учун | Режада | Қонун ижодкорлиги | fa-user-shield | 2029
Тартибга солиш таъсирини баҳолаш | Янги қонуннинг иқтисодиёт ва ижтимоий соҳага таъсирини математик моделлаштириш орқали прогноз қилиш. | | Депутатлар ва ходимлар учун | Режада | Қонун ижодкорлиги | fa-chart-line | 2029
Таҳрирларни солиштириш тизими | Қонун лойиҳасининг барча таҳрирларини автоматик таққослаш ва ўзгаришларни таҳлил қилиш (Comparative Print Suite). | | Депутатлар ва ходимлар учун | Режада | Қонун ижодкорлиги | fa-code-compare | 2029
Интеллектуал бюджет мониторинги | Вазирлик ва идораларнинг бюджет кўрсаткичлари бажарилишини реал вақтда кузатувчи депутатлар панели. | | Депутатлар ва ходимлар учун | Режада | Парламент назорати | fa-coins | 2029
Жамоатчилик фикри таҳлили | Қабул қилинган қонунлар ижроси юзасидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги фикрларни умумлаштириш. | | Депутатлар ва ходимлар учун | Режада | Фуқаролар ва жамоатчилик билан ишлаш | fa-comments | 2029
Виртуал консультант | Мурожаатларни қабул қилиш, тоифалаш ва округ депутатига йўналтириш; сайт, Telegram ва my.gov.uz орқали ишлайди. | | Очиқ | Режада | Фуқаролар ва жамоатчилик билан ишлаш | fa-robot | 2027–2028
Виртуал гид | Қонунчилик палатаси фаолияти ва тарихи ҳақида интерактив шаклда маълумот беради. | | Очиқ | Ишлаб чиқилмоқда | Фуқаролар ва жамоатчилик билан ишлаш | fa-landmark | 2026
Автоматик стенограмма | Нутқни ўзбек тилида матнга айлантириш, маърузачини аниқлаш ва электрон баённома шакллантириш. | | Депутатлар ва ходимлар учун | Режада | Мажлислар | fa-file-lines | 2029
Синхрон таржима | Мажлислар залида нутқни реал вақтда бошқа тилларга таржима қилиш. | | Депутатлар ва ходимлар учун | Режада | Мажлислар | fa-language | 2029
Депутат учун ақлли қидирув | Архив ҳужжатлари ва халқаро тажриба бўйича маъно асосида тезкор маълумот берувчи ёрдамчи. | | Депутатлар ва ходимлар учун | Режада | Ахборот-таҳлилий таъминот | fa-magnifying-glass | 2029
Ҳуқуқий асос
- «Қонунчилик палатаси фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Кенгаш қарори 13.04.2026, 1941–V-сон
- Сунъий интеллект технологияларини 2030-йилгача ривожлантириш стратегияси 14.10.2024, ПҚ-358
- «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонун 02.07.2019, ЎРҚ-547
- Институт Низоми, 6-банд «и» кичик банди Кенгаш қарори таҳририда
















