Парламент тадқиқотлари институти ходимлари учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари ва Девони томонидан 2026 йил IV чорагида соҳавий

ИНСТИТУТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Тадбирда Институт ходимлари қўмитанинг асосий вазифалари, қонун ижодкорлиги ҳамда парламент назорати йўналишидаги фаолияти билан яқиндан таништирилди. Шунингдек, жорий йилнинг ўтган ўн ойи давомида қўмитада муҳокама қилинган қонун лойиҳалари ва долзарб масалаларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг аграр тармоқ ва сув хўжалигини ривожлантиришдаги аҳамияти юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқотда қўмита фаолиятини, жумладан, назорат-таҳлил тадбирларини илмий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, аграр ва сув хўжалиги соҳаларида қонунчилик нормаларини қўллаш амалиётини ўрганиш Институт ва қўмита ҳамкорлигидаги долзарб тадқиқот йўналишлари сифатида белгиланди.
Қўмита депутатлари томонидан ҳамкорликни янада тизимли ташкил этиш юзасидан таклифлар билдирилди. Хусусан, қўмитага қонун лойиҳалари келиб тушганидан бошлаб Институт томонидан уларнинг ҳуқуқий ва илмий экспертизаси юзасидан хулосалар тайёрлаш, шунингдек, қўмита ва Институтнинг иш режаларида ўзаро ҳамкорликда амалга ошириладиган вазифалар, уларнинг муддатлари ва натижаларини аниқ белгилаш зарурлиги таъкидланди.
💬 Семинар якунида қўмита фаолиятининг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, ҳамкорликдаги тадқиқотларни ташкил этиш, қонун лойиҳаларини илмий асослаш ва парламент назорати тадбирларини таҳлилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича амалий таклифлар муҳокама қилинди.
📸 ФОТОЛАВҲА


























