Top.Mail.Ru
PARLIAMENT AIТест – тест режимида
Парламент тадқиқотлари институти
ПТИ » Қонун лойиҳаларининг илмий экспертизаси

Фаолият

Қонун лойиҳаларининг илмий экспертизаси

Институт Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказади, уларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолайди ҳамда халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқлигини ўрганади. Мақсад — ҳар бир қонун асосли, тушунарли ва амалда ишлайдиган бўлиши.

  • Асосий вазифаНизом, 5-бандқонун лойиҳалари экспертизаси
  • Йўналишлар3экспертиза · таъсирни баҳолаш · мувофиқлик
  • Хулоса муддати7 кунВМҚ 29 бўйича, беғараз

Экспертизанинг уч йўналиши

ОбектҚонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари

Қонун лойиҳаси илмий асосланганлиги, Конституция ва амалдаги қонунчиликка мувофиқлиги, юридик техникаси нуқтайи назаридан ўрганилади. Натижалари бўйича илмий хулоса берилади.

Натижа: Илмий хулоса

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказади ва унинг натижалари бўйича хулосалар беради;

Институт Низоми, 6-банд «г» кичик банди

Қонун лойиҳасининг йўли ва Институт иштироки

Рангли босқичларда Институт иштирок этади. Йўналишни танлаб, қайси босқичга тўғри келишини кўринг.

  1. КиритишҚонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субекти лойиҳани киритади.Илмий экспертизаХалқаро стандартларга мувофиқлик
  2. Масъул қўмитаҚўмита лойиҳани дастлабки кўриб чиқади, эксперт гуруҳлари ишлайди.Илмий экспертизаХалқаро стандартларга мувофиқлик
  3. Биринчи ўқишЛойиҳанинг концепцияси муҳокама қилинади.
  4. Иккинчи ўқишга тайёргарликМоддалар бўйича таклифлар ва тузатишлар тайёрланади.Тартибга солиш таъсирини баҳолаш
  5. Иккинчи ва учинчи ўқишМоддалар бўйича муҳокама ва қонуннинг қабул қилиниши.
  6. СенатҚабул қилинган қонун Сенатга маъқуллаш учун юборилади.

Қонун лойиҳалари қоида тариқасида уч ўқишда кўриб чиқилади; тартиб Қонунчилик палатаси Регламенти билан белгиланади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий экспертизаси

Институт давлат илмий-тадқиқот эксперт муассасаси сифатида давлат органлари ишлаб чиққан қонун лойиҳаларини ҳам беғараз асосда илмий экспертизадан ўтказиши мумкин. Тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 22-январдаги 29-сон қарори билан белгиланган.

  1. Келишиш ва муҳокамаИшлаб чиқувчи лойиҳани манфаатдор ташкилотлар билан келишади ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтказади.9-банд
  2. Электрон тизим орқали юборишЛойиҳа Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали юборилади.10-банд
  3. 7 кун ичида хулосаИлмий асосланган хулоса лойиҳа келиб тушган кундан бошлаб етти кун ичида тақдим этилади.12-банд
  4. Хулосани кўриб чиқишХулоса тавсиявий хусусиятга эга. Таклифлар инобатга олинмаса, келишмовчиликлар жадвали тайёрланади.19–20-банд
  5. Мажбурий иловаҚонун лойиҳаси бўйича хулоса лойиҳани Адлия вазирлиги ва қабул қилувчи органларга киритишда илова қилинади.21-банд

Хулосада нималар акс эттирилади

Ишлаб чиқувчилар учун текширув рўйхати — белгилар ҳеч қаерга юборилмайди.

0/7

ВМҚ 29, илова, 16-банд

Хулоса турлари

  • Лойиҳа илмий асосланган
  • Лойиҳа етарли даражада илмий асосланмаган
  • Лойиҳа илмий асосланмаган

Хулоса Институтнинг расмий бланкасида расмийлаштирилади ва раҳбар томонидан имзоланади.

Принциплар

  • Қонунийлик
  • Мустақиллик
  • Холислик
  • Комплекслик

ВМҚ 29, илова, 3, 15, 17, 18-бандлар

Тартибга солиш таъсирини баҳолаш қандай ўтказилади

  1. 1МуаммоҚандай ижтимоий муаммо ҳал қилинмоқда?
  2. 2Муқобил ечимларҚонунсиз ёки бошқа воситалар билан ҳал қилиш мумкинми?
  3. 3Харажат ва нафФуқаролар, бизнес ва бюджет учун оқибатлар.
  4. 4Ижро ва мониторингНатижани қандай кўрсаткичлар билан кузатиш мумкин?

Эксперт гуруҳлари билан ишлаш

Институт қонун ижодкорлигида экспертлар иштироки самарадорлигини ошириш, Қонунчилик палатаси қўмиталари ҳузуридаги эксперт гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича таклифлар киритиб боради.

Қонун лойиҳаларини таҳлил қилиш ва хулоса тайёрлашда сунъий интеллект асосидаги дастурий моделлар ҳам жорий этилмоқда. Батафсил

Экспертиза натижалари

Қонун лойиҳаларининг илмий экспертизаси