Ҳамкорлик
Халқаро ҳамкорлик
Институт хорижий парламентлар ва халқаро парламентлараро ташкилотлар фаолиятини ўрганади, халқаро ташкилотлар, хорижий илмий-тадқиқот ва ўқув марказлари билан илмий алоқаларни ривожлантиради ҳамда шу асосда парламент фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди.
- Ҳамкор ташкилотлар65 мамлакатдан
- Парламентлараро ташкилотлар3IPU · ЕХҲТ ПА · МДҲ ПА
- Хорижий тажрибаҲафталик дайжестхорижий парламентлар фаолияти
Ҳамкорларимиз
Парламент тадқиқот хизматлариКорея РеспубликасиКорея Республикаси Миллий ассамблеяси тадқиқот хизмати (NARS)
Парламент тадқиқот хизматлариҚозоғистонҚозоғистон Республикаси Парламентаризм институти
Жамғарма ва агентликларГерманияГермания Конрад Аденауэр жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
Жамғарма ва агентликларГерманияГермания халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармаси (IRZ)
Жамғарма ва агентликларТуркияТуркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA)
УниверситетларХорватияЗагреб университети
Парламентлараро ташкилотлар
Институт Қонунчилик палатасининг ушбу ташкилотлар билан ҳамкорлик «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишда кўмаклашади.
Фаолият йўналишлари
Бандни босинг — Низомдаги айнан матн очилади.
хорижий давлатларнинг парламентлари билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий равишда тадқиқотлар олиб боради;
қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш муаммоларини ва хорижий тажрибани, шунингдек хорижий мамлакатлар парламентлари ва парламентлараро ташкилотлар фаолиятини ўрганиш натижалари бўйича тайёрланган илмий, ахборот-таҳлилий материалларни, шу жумладан ҳафталик ахборот-таҳлилий маълумотномаларни, таклифларни ҳамда қонун ҳужжатлари лойиҳаларини Қонунчилик палатаси, унинг қўмиталари, комиссиялари, фракциялар ва депутатлари кўриб чиқиши учун киритади;
халқаро ташкилотлар, хорижий илмий-тадқиқот ва ўқув марказлари, олимлар ҳамда мутахассислар билан илмий ва амалий алоқаларни ўрнатади ҳамда ривожлантиради, улар билан ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тузади;
Парламентлараро Иттифоқ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Парламент ассамблеяси, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси билан ўзаро ҳамкорликнинг аниқ ва узоқ муддатли «йўл харита»ларини ишлаб чиқишда кўмаклашади;
Қонунчилик палатасига хорижий мамлакатлар билан ўзаро муносабатларни ривожлантиришда парламентнинг ролини янада кучайтириш мақсадида парламент дипломатияси концепциясини амалга ошириш учун зарур бўладиган ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлайди;
Ҳамкорлик шакллари
- Тажриба алмашишОчиқ тадқиқотлар, услубият ва амалиёт бўйича ўзаро тажриба ва ахборот алмашиш.
- Қўшма тадқиқотларҚиёсий-ҳуқуқий таҳлиллар, қўшма нашрлар ва эксперт хулосалари.
- Конференсия ва семинарларХалқаро конференциялар, давра суҳбатлари ва тренингларни биргаликда ташкил этиш.
- Стажировка ва малака оширишТадқиқотчилар ва мутахассисларнинг ўзаро ташрифлари ва стажировкалари.
Ҳамкорлик тадбирлари ва келишувлар
Халқаро ҳамкорлик
Ҳамкорлик таклифи
Илмий-тадқиқот марказлари, университетлар, парламент хизматлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликка очиқмиз. Таклифингизни ўзбек, рус ёки инглиз тилида юборинг.
info [at] pri.oliymajlis.uz

















