Сайт бўйича ёрдам
Техник ёрдам
Сайтдан фойдаланишда техник муаммога дуч келдингизми? Аввал тезкор ечимларни кўриб чиқинг. Муаммо ҳал бўлмаса, бизга хабар беринг: саҳифа манзили ва браузер ҳақидаги маълумотлар автоматик қўшилади.
Фойдаланиш шартлари
Тезкор ечимлар
Саҳифа эски кўринишда ёки нотўғри чиқяпти
- Саҳифани кешсиз янгиланг: Windows ва Linux – Ctrl + F5, macOS – Cmd + Shift + R.
- Ёрдам бермаса, браузер кешини тозаланг ёки саҳифани бошқа браузерда очинг.
Саҳифа очилмаяпти ёки «404» хатоси чиқяпти
- Манзил тўғри ёзилганини текширинг.
- Саҳифа кўчирилган бўлиши мумкин: сайтдан қидиринг (Ctrl + K) ёки Сайт харитасини очинг.
- Бузилган ҳаволани қайси саҳифада учратганингизни пастдаги шакл орқали хабар қилинг.
Тил алмашмаяпти ёки матн бошқа тилда чиқяпти
- Саҳифанинг юқори қисмидаги тил тугмасидан фойдаланинг.
- Айрим материаллар фақат ўзбек тилида эълон қилинган, улар бошқа тилларда кўринмайди.
- Браузерда cookie файллари ёқилганини текширинг: тил танлови уларда сақланади.
PDF ҳужжат очилмаяпти ёки юкланмаяпти
- Файлни компьютерга юклаб олиб, PDF ўқувчи дастурда очинг.
- Катта ҳажмли файллар секин интернетда узоқ юкланади, бироз кутинг.
- Файл умуман очилмаса, унинг ҳаволасини хабар қилинг.
Қидирув керакли натижани бермаяпти
- Қисқароқ сўз ёки сўз ўзагини ёзинг: «қонун» сўзи «қонунчилик»ни ҳам топади.
- Қидирув лотин ва кирилл ёзувида бирдек ишлайди, ёзувни алмаштириш шарт эмас.
- Рўйхат охиридаги «Барча натижалар» банди тўлиқ қидирув саҳифасини очади.
Матн майда ёки ўқиш қийин
- «Махсус имкониятлар» панелини очинг (Alt + Shift + A): шрифт ўлчами, контраст, оқ-қора режим.
- Браузер масштаби: Ctrl ва «+» ёки «−» тугмалари.
Телефон ёки планшетда саҳифа нотўғри кўриняпти
- Браузерни энг сўнгги версияга янгиланг.
- Браузердаги «Компютер версияси» режимини ўчиринг.
- Хабар беришда қурилма модели ва браузер номини ёзинг, пастдаги шакл уларни автоматик қўшади.
Шаклни юбориб бўлмаяпти
- Барча мажбурий майдонлар тўлдирилганини ва ҳимоя коди тўғри киритилганини текширинг.
- Реклама блокловчи кенгайтмаларни бу сайт учун вақтинча ўчириб кўринг.
Сайтга кира олмаяпман ёки паролни унутдим
- Кириш ойнасидаги «Паролни унутдингизми?» ҳаволасидан фойдаланинг.
- Тиклаш хати келмаса, электрон почтадаги «Спам» папкасини текширинг.
Журнал тизими ёки Рақамли институт тизимлари ишламаяпти
- Булар алоҳида ахборот тизимлари, уларнинг манзиллари Рақамли институт саҳифасида келтирилган.
- Мақола юбориш ва кўриб чиқиш масалалари бўйича журнал таҳририятига мурожаат қилинг.
- Тизим техник жиҳатдан ишламаса, пастдаги шакл орқали хабар қилинг.
Муаммо ҳақида хабар бериш
Шаклни тўлдиринг ва қулай усулни танланг: электрон почта орқали юборинг ёки матнни нусхалаб, қайта алоқа шаклига жойланг. Саҳифа ҳеч қандай маълумотни ўзи юбормайди.
Сайтдан фойдаланиш учун талаблар
- БраузерларChrome, Edge, Firefox, Safari, Yandex – сўнгги икки версияси
- Браузер созламалариJavaScript ва cookie ёқилган бўлиши керак
- ЭкранКенглиги 320 px дан бошлаб: телефон, планшет, компьютер
- Тезкор тугмаларCtrl + K – қидирув, Alt + Shift + A – махсус имкониятлар
Хавфсизлик заифлигини аниқладингизми?
Сайтда хавфсизлик заифлигини аниқласангиз, бу ҳақда info@pri.oliymajlis.uz манзилига «Хавфсизлик» мавзуси билан ёзинг ва заифликни такрорлаш босқичларини келтиринг.
- Заифлик бартараф этилгунча уни оммага ошкор қилманг.
- Бошқа фойдаланувчиларнинг маълумотларига кирманг ва уларни ўзгартирманг.
- Сайт ишига халақит берадиган текширувлар (юклама, DoS) ўтказманг.
Алоқа
-
Қайта алоқа шакли
Сайт ишлаши, OAV сўровлари ва шунга ўхшаш масалалар
Шаклни очиш -
Электрон почта
Мавзу қаторида «Техник ёрдам» деб ёзинг
info@pri.oliymajlis.uz -
Маълумот учун телефон
Душанба – жума, 9:00 – 18:00
+998 78 238-24-21
Шунингдек қаранг: Фойдаланиш шартлари · Махфийлик сиёсати · Сайт харитаси
Ҳуқуқий асос
- Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуни (2003-йил 11-декабрь, 560-II-сон) (янги ойнада очилади)
- Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонуни (2015-йил 9-декабрь, ЎРҚ-395-сон) (янги ойнада очилади)
- Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни (2017-йил 11-сентябрь, ЎРҚ-445-сон) (янги ойнада очилади)
- Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуни (2019-йил 2-июль, ЎРҚ-547-сон) (янги ойнада очилади)
Саҳифа янгиланган сана: 2026-йил 15-октябрь
















