Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Институт ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти давлат илмий-тадқиқот эксперт муассасаси бўлиб, ўз фаолиятида Қонунчилик палатаси Кенгашига ҳисобдордир.
- 2017фаолият бошланган йил
- 7таркибий бўлинма
- 28штат бирлиги
- 9асосий вазифа
Тарих
-
2017-йил 29-декабрь
Асос солиниши
Қонунчилик палатаси ва Сенат Кенгашларининг 1399–III/КҚ-283–III-сон қўшма қарори билан Парламент тадқиқотлари институти ташкил этилди.
-
2018-йил 29-июнь
Ваколатлар кенгайтирилди
1808–III-сон қўшма қарор билан Институтнинг Олий Мажлис палаталари фаолиятини ахборот-таҳлилий таъминлаш бўйича вазифалари кенгайтирилди.
-
2023-йил 2-май
Парламент тадқиқотлари институти
Қонунчилик палатаси Кенгашининг 3129–IV-сон қарори билан унинг негизида Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти ташкил этилди.
-
2026-йил 13-апрель
Янги тузилма
Кенгашнинг 1941–V-сон қарори билан Институтнинг штатлар жадвали янги таҳрирда тасдиқланди.
Асосий вазифалар
Институт Низомининг 5-бандида белгиланган
-
Илмий-таҳлилий таъминот
Қонунчилик палатаси ва депутатлар фаолиятини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш, уларнинг қонун ижодкорлиги борасидаги фаолиятига кўмаклашиш.
-
Илмий тадқиқотлар
Парламентаризм муаммоларини тадқиқ этиш, ҳуқуқ, сиёсат, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда илмий тадқиқотлар ўтказиш, давлат дастурлари ҳамда стратегияларининг мақсад ва вазифаларига мувофиқ парламентаризмни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни илгари суриш, олий таълимдан кейинги таълимни ташкил этиш.
-
Хорижий тажриба
Хорижий парламентлар ва халқаро парламентлараро ташкилотлар фаолиятини ўрганиш натижалари асосида парламент фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш.
-
Илмий экспертиза
Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказиш, уларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқлигини ўрганиш.
-
Қонун ижодкорлиги
Қонун ижодкорлигини демократлаштириш, унинг илмий асосларини такомиллаштириш ҳамда халқаро нормалар ва стандартларни қонунларга имплементация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
-
Парламент назорати
Қонунчилик палатасига парламент назорати шаклларини ривожлантиришга ва вакиллик функцияларини амалга оширишга кўмаклашиш, Қонунчилик палатаси, унинг қўмиталари, комиссиялари, сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар томонидан амалга ошириладиган назорат тадбирларини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш.
-
Ҳуқуқий тарғибот
Қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга оширишда иштирок этиш.
-
Сунъий интеллект
Ривожланган хорижий давлатлар амалиётини ўрганиш асосида Қонунчилик палатаси фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этишнинг ҳуқуқий ва институционал асосларини яратиш бўйича таклифлар тайёрлаш, бу борада ягона техник сиёсат ва стратегияларни ишлаб чиқиш, қонун ижодкорлиги, парламент назорати ҳамда сайловчилар билан ишлаш жараёнларига сунъий интеллект лойиҳаларини татбиқ этишни эксперт ва услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда депутатлик корпуси ва кадрлар учун сунъий интеллект бўйича экспертлик, услубий ва ўқув тадбирларини тизимли равишда ташкил этиш.
-
Халқаро рейтинглар
Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятлари бажарилишини ўрганиб бориш.
Ҳуқуқий асос
- Қонунчилик палатаси ва Сенат Кенгашларининг 2017-йил 29-декабрдаги 1399–III/КҚ-283–III-сон қўшма қарори
- Қонунчилик палатаси ва Сенат Кенгашларининг 2018-йил 29-июндаги 1808–III-сон қўшма қарори
- Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2023-йил 2-майдаги 3129–IV-сон қарори
- Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2026-йил 13-апрелдаги 1941–V-сон қарори
- Парламент тадқиқотлари институти тўғрисидаги Низом
















