Мустақил изланувчиликка талабгорлар билан суҳбат ўтказилди

ИНСТИТУТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтида 2027 йил I чораги учун «12.00.11 – Парламент ҳуқуқи» ихтисослиги бўйича мустақил изланувчиликка ҳужжат топширган талабгорлар билан суҳбат бўлиб ўтди.
Cуҳбат давомида талабгорларнинг парламент ҳуқуқи бўйича билим даражаси ҳар томонлама баҳоланди. Жумладан, уларнинг парламентаризм асослари, Олий Мажлис палаталарининг ваколатлари, депутат ва сенатор мақоми, қонунчилик жараёни ҳамда парламент назорати масалалари бўйича назарий билимлари синовдан ўтказилди. Комиссия аъзолари талабгорларнинг илмий-тадқиқот фаолиятига тайёргарлиги, илмий манбалар билан ишлаш кўникмаси, таҳлилий фикрлаш қобилияти ва илмий салоҳиятига ҳам алоҳида эътибор қаратди.
💬 Суҳбатлар белгиланган тартиб ва талаблар асосида, шаффофлик ва холислик тамойилларига тўлиқ риоя этилган ҳолда ўтказилди.




















