Бюджет жараёни учун зарур таҳлиллар юзасидан фикр алмашилди

ИНСТИТУТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Хабар қилиб келаётганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари Парламент тадқиқотлари институти ходимлари учун соҳавий ўқув семинарларини ўтказиб келмоқда. Навбатдаги шундай учрашув Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси билан бўлиб ўтди.
Учрашувда бюджет жараёнига кенг ўрин ажратилди. Бюджет муҳокамаларида депутатларга қандай таҳлиллар зарурлиги хусусида фикр алмашилди. Иқтисодий қонун лойиҳаларини баҳолашда қўмитанинг Институтдан кутаётган натижалари ҳам муҳокама қилинди.
Депутатлар иқтисодий қонун лойиҳаларини қабул қилишда илмий ва ахборот-таҳлилий маълумотлар, шунингдек, хорижий тажриба юзасидан таклифлар билдирдилар.
Қўмитанинг назорат-таҳлил фаолиятини илмий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш масаласи алоҳида кўриб чиқилди. Қонунлар қабул қилингач, уларнинг мазмун-моҳиятини ОАВ орқали аҳолига тушунтириш зарурлиги ҳам тилга олинди. Бунинг учун мулоқотнинг турли шаклларини қўллаш яхши натижа бериши қайд этилди.
💬 Якунда томонлар устувор таҳлилий мавзуларни ҳамда зарур маълумотларнинг мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни келишиб олдилар.
📸 ФОТОЛАВҲА
























