Институтда касаба уюшмаси фаолияти эътироф этилди

ИНСТИТУТ ЯНГИЛИКЛАРИ
11 ноябрь — Касаба уюшмалари куни муносабати билан Парламент тадқиқотлари институтида меҳнат жамоасида ижтимоий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида касаба уюшмаси фаолиятининг ўрни ва аҳамияти алоҳида эътироф этилди.
Байрам муносабати билан Институт илмий ходимлари касаба уюшмаси раиси Нуриддин Сотиволдиевни самимий муборакбод этиб, унинг жамоа манфаатларини таъминлаш, ходимларнинг ижтимоий қўллаб-қувватланишига кўмаклашиш ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш йўлидаги фаолиятига юксак эҳтиром билдирдилар. Унга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар тиладилар.
💬 Шунингдек, Нуриддин Сотиволдиевнинг касаба уюшмаси ишини самарали ташкил этиш, ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоада соғлом ижтимоий муҳитни қарор топтиришга қўшаётган ҳиссаси ҳамда масъулиятли фаолияти муносиб эътироф этилиб, унга Ташаккурнома топширилди.
📸 ФОТОЛАВҲА






















