Рақамли соҳани ҳуқуқий тартибга солишга оид тадқиқот йўналишлари кўриб чиқилди

ИНСТИТУТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси ҳамда Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти ходимларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Рақамли трансформация ва инновациялар соҳасида парламент тадқиқотларига бўлган эҳтиёж учрашувнинг асосий мавзуси бўлди. Сунъий интеллект, маълумотларни муҳофаза қилиш, рақамли хизматлар ва инновацияларни ҳуқуқий тартибга солиш масалалари қўмита учун долзарб тадқиқот йўналишлари сифатида муҳокама қилинди.
Суҳбатда парламент фаолиятида ахборот технологиялари ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш масаласига алоҳида ўрин берилди.
Депутатлар рақамли соҳага оид қонун лойиҳаларини қабул қилишда илмий ва ахборот-таҳлилий маълумотлар, хорижий тажриба бўйича таклифларини билдирдилар.
💬 Қўмита фаолиятини илмий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш эҳтиёжлари ҳам кўриб чиқилди. Учрашув натижасида устувор қиёсий-ҳуқуқий тадқиқотлар рўйхати ва экспертлик кўмаги йўналишлари белгилаб олинди.
📸 ФОТОЛАВҲА




























