Битимни ҳақиқий эмас деб топиш оқибатлари бўйича диссертация муҳокама қилинди

ИНСТИТУТ ЯНГИЛИКЛАРИ
2026 йил 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтида Одил судлов академияси мустақил изланувчиси Омон Саттаровнинг «Битимни ҳақиқий эмас деб топиш оқибатлари» мавзусидаги диссертацияси муҳокамаси бўлиб ўтди. Институт мазкур диссертация бўйича етакчи ташкилот этиб белгиланган.
Институт директори А. Тошпулатов раислигида ўтган йиғилишда тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий аҳамияти, шунингдек, унда илгари сурилган таклифлар муҳокама қилинди. Хусусан, ҳақиқий эмас деб топилган битимлар юзасидан тарафларнинг мулкий ҳолатини тиклаш, инсофли эгалловчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқаролик қонунчилиги ва суд амалиётини такомиллаштиришга доир масалалар юзасидан фикр алмашилди.
💬 Муҳокама якунида тадқиқот натижалари ижобий баҳоланиб, етакчи ташкилот хулосаси қабул қилинди. Диссертацияни очиқ ҳимояга тавсия этиш тўғрисидаги қарор бир овоздан маъқулланди.
📸 ФОТОЛАВҲА

























