Канадада терапевт ва психотерапевтлар фаолиятига нисбатан федерал солиқлар бекор қилиниши мумкин
Канада парламенти қуйи палатасининг Бюджет масалалари бўйича қўмитасида консерваторлар томонидан ташаббус қилинган руҳий саломатлик хизматларига солиқларни бекор қилиш хусусидаги қонун лойиҳаси муҳокама этилмоқда.
Таъкидланишича, бугунги кунда Канадада маслаҳатчи терапевтлар ва психотерапевтлар ўзларининг иши учун солиқ тўлашлари керак бўлган ягона тартибга солинадиган руҳий саломатлик бўйича хизмат кўрсатувчилардир.
Статистик маълумотларига кўра, 15 ёшдан ошган канадаликларнинг деярли 4/1 руҳий саломатлик учун хизматларга эҳтиёжлари борлигини билдиради. Психотерапевт ёки руҳий саломатлик бўйича маслаҳатчининг хизматлари канадаликлар ва уларнинг оилалари саломатлиги учун ҳамшира ёки оилавий шифокорнинг хизматлари каби муҳим ҳисобланади ва мазкур лойиҳа ҳукумат томонидан уларга юкланган молиявий юкнинг бир қисмини енгиллаштириш мақсадида ушбу хизматларга федерал солиқни бекор қилади.




















