Институтда илмий-услубий қўлланмалар муҳокамаси бўлиб ўтди

ИНСТИТУТ ЯНГИЛИКЛАРИ
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтида илмий ходимлар томонидан тайёрланган қўлланмалар муҳокамаси бўлиб ўтди.
Муҳокамада қўлланмаларнинг мазмун-моҳияти, илмий-услубий савияси, долзарблиги ва амалий аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.
💬 Қўлланмаларни мазмунан бойитиш, илмий жиҳатдан такомиллаштириш ҳамда уларнинг амалий аҳамиятини ошириш юзасидан фикр-мулоҳазалар ва таклифлар билдирилди.



















