Эстонияда фойдаланиш муддати тугаган транспорт воситаларини қайта ишлаш учун қўйиладиган талаблар муҳокама қилинди

Европа Иттифоқи масалалари бўйича парламент қўмитаси автомобиль секторини айланма иқтисодиётга ўтиш ва фойдаланиш муддати тугаган автомобилларни қайта ишлашга бўлган талабларни муҳокама қилди. Комиссия раисининг фикрига кўра яроқсиз транспорт воситалари материалларини имкон қадар қайта ишлаш зарур. Унинг таъкидлашича, автомобиллар сони борган сари ортиб, уларни ишлаб чиқаришда атроф-муҳитга катта салбий таъсир кўрсатилмоқда. Бу исрофгарчиликни камайтириш мақсадида автомобилларнинг бутловчи ҳамда эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш учун эски машиналар қисмларидан фойдаланиш талаб қилиниши керак.
Шунингдек, йиғилишда қонунчиликда яроқлилик муддати тугаган автомобиль ҳамда эски автомобиль деб топиш шартларини аниқ белгилаш лозимлиги айтиб ўтилди.




















