Беларусда сунъий интеллектни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда

Беларусда сунъий интеллектни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда. Ушбу таклиф Беларус Миллий фанлар академияси Бирлашган информатика муаммолари институти томонидан илгари сурилмоқда. Мазкур лойиҳанинг ҳуқуқий асоси сифатида 2025 йил 18 апрелда МДҲ Парламентлараро ассамблеяси томонидан маъқулланган “Сунъий интеллект технологиялари тўғрисида”ги Қонун кўрсатилмоқда.
Таклифга кўра, қисқа муддат ичида концепция ишлаб чиқилиши, унда сунъий интеллект соҳасини ривожлантириш йўналишлари ва устувор вазифалар белгиланиши назарда тутилмоқда. Шунингдек, миллий техник меъёрлар базасини яратиш мақсадида Бирлашган информатика муаммолари институти ҳузурида сунъий интеллект бўйича Миллий техник стандартлаштириш қўмитаси тузилиши ҳам режалаштирилган. Мазкур қўмита таркибига 30 дан ортиқ мутахассис ва ҳамкорлар жалб этилиши кўзда тутилган.
Концепцияда хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Бунда ҳар бир босқичда верификация ва хавфсизлик кафолатлари таъминланади.





















