Парламент тадқиқотлари институти ходимлари IV Ўзбекистон–Беларусь парламентлараро форумида иштирок этмоқда




Тадбирнинг тематик сессияларида саноат кооперациясини чуқурлаштириш, агросаноат мажмуасида ҳамкорликни кенгайтириш, ижтимоий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш ҳамда туризм соҳасида қўшма ташаббусларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Форум ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти директори ўринбосари Валишер Давлятов ҳамда Суд-ҳуқуқ соҳасини тадқиқ этиш бўлими бошлиғи Дмитрий Рахманов иштирок этиб, тегишли йўналишлар бўйича маърузалар билан чиқиш қилишади.



















