Мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлаш масалаларига бағишланган диссертация муҳокама қилинди.









2026 йил 13-октябрь куни Парламент тадқиқотлари институтида Жамоат хавфсизлиги университети мустақил тадқиқотчиси Юлдашов Содиқ Оқбаевичнинг “Мурожаат қилиш ҳуқуқининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари” мавзусидаги юридик фанлар доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертацияси муҳокамаси бўлиб ўтди.
Етакчи ташкилот сифатида Институт директори ўринбосари В.Давлятов раислигида ўтган йиғилишда институтнинг бўлим бошлиқлари ва илмий ходимлари иштирок этди.
Муҳокама давомида мурожаат қилиш ҳуқуқининг асосий ҳуқуқлар тизимидаги ўрни, уни амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмлари ҳамда ушбу соҳадаги миллий қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар кўриб чиқилди.
Йиғилишда тадқиқотчи томонидан илгари сурилган хулоса ва таклифлар юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, диссертация мазмунини янада бойитишга қаратилган фикр-мулоҳаза ва тавсиялар билдирилди.


















