Тадқиқотчиларнинг таклифлари муҳокама қилинмоқда



Жорий йилнинг 23 июнь куни Парламент тадқиқотлари институтида Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби, Тошкент давлат юридик университети ҳамда Ички ишлар вазирлиги академияси мустақил изланувчиларининг таклифлари муҳокамаси ташкил этилди.
Тадқиқотчилар томонидан иқтисодий судларда давлат божларини ундиришнинг назарий ва амалий муаммолари, ҳуқуқбузарликларининг ижтимоий профилактикасини такомиллаштириш, жиноят ишлари бўйича суд қарорларини аппеляция тартибида кўриб чиқиш каби масалаларга оид таклифлар муҳокама қилинди.
Тадқиқотчилар томонидан ўрганилаётган тадқиқот ишининг аҳамияти, долзарблиги, соҳадаги мавжуд муаммолар, уларнинг илмий-назарий ечимларига бағишланган ғоя ва концепциялар илгари сурилди, шунингдек, соҳани ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялар атрофлича кўриб чиқилди.
Муҳокама якунида мустақил изланувчиларга таклифларни шакллантиришда, илмий тадқиқотни самарали, пухта амалга ошириш борасида таклиф ва тавсиялар билдирилди.




















