Янги ҳамкорлик меморандуми имзоланди



Жорий йилнинг 29 январ куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти ҳамда “Миллий тикланиш” демократик партияси фраксияцининг учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Қонунчилик палатаси депутатлари, партия Марказий кенгаши раҳбарияти ва парламент тадқиқотлари институти вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Учрашувда қайд этилганидек, Институт ва фраксия ўртасидаги яқиндан ҳамкорликдан кўзланган мақсад – қонун иждкорлик жараёнига илмий ёндашувларни яна-да тадбиқ этиш ҳамда ишлаб чиқилаётган консепсиялар, стратегиялар, қонун лойиҳалари юзасидан яқиндан ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олишдан иборат. Парламентнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган шиддатли ислоҳотлардаги иштироки унинг фаолиятини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашга бевосита боғлиқ. Бу еса, Қонунчилик палатаси ва депутатлар фаолиятини ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашни мутлақо янги тизим асосида ташкил этишни тақозо этади.
Қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш ва илмий тадқиқот соҳаларида тажриба алмашиш, сиёсий партия фраксияси томонидан амалга ошириладиган назорат тадбирларини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашни тизимли асосда ташкил этиш зарурлиги қайт этилди.
Томонлар ҳамкорликда парламентаризм муаммоларини тадқиқ этиш, ҳуқуқ, сиёсат, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда илмий тадқиқотлар ўтказиш, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг мақсад ва вазифаларига мувофиқ парламентаризмни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни илгари суриш ҳамда хорижий парламентлар ва халқаро парламентлараро ташкилотлар фаолиятини ўрганиш натижалари асосида парламент фаолиятини такомиллаштиришга келишиб олди.
Ўз навбатида, Институт директори А.Тошпулатов қонунчилик фаоилиятига тўхталиб, 2023 йил давомида институт томонидан қонунчиликни такомиллаштиришда депутатлар билан самарали ҳамкорлик қилинганлигини таъкидлаб, бунда 32 та қонун лойиҳалари юзасидан илмий хулосалар, депутатар томонидан ташаббус қилинган 13 та қонун лойиҳаси бўйича хорижий тажриба ҳамда парламент назорат тадбирлари юзасидан 26 та таҳлилий маълумот тайёрланганлигини айтиб ўтди. Шунингдек, Институт ҳузурида янги Експертлар кенгаши тузилганлигини ҳамда ушбу олимлар билан қонун лойиҳаларини илмий експертизадан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилишини айтиб, бугунги учрашув ҳар иккала томон учун ҳам бирдек манфаатли бўлишига ишонч билдирди.
Учрашув якунида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фраксияси ҳамда Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.



















