Турмуш ўртоғининг розилигисиз банкдан кредит берилмаслиги белгиланмоқда

Қозоғистонда жорий йилнинг 20 март куни бўлиб ўтган муҳокамаларда кредитлашда таваккалчиликларни минималлаштириш, қарз олувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, молия бозорини тартибга солиш ва ижро ишини такомиллаштириш масалаларига бағишланган Қонун иккинчи ўқишда қабул қилинди.
Қонунда банк омбудсманига фақат банк кредитлари бўйича низоларни кўриб чиқиш ваколати берилган. Шу билан бирга, микрокредитлар бўйича низоларни кўриб чиқиш ваколатини берувчи микромолиявий омбудсман институти жорий этилмоқда.
Банклар ва банк операцияларининг айрим турларини амалга оширувчи ташкилотлар томонидан турмуш ўртоғи (эр ёки хотин)нинг розилигисиз жисмоний шахсга банк кредитлари бериш тақиқланмоқда.





















