АҚШ Халқаро Тараққиёт агентлигининг (USAID) Ўзбекистондаги Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди



Жорий йилнинг 14 декабр куни Парламент тадқиқотлари институти директори А.Тошпулатов АҚШ Халқаро Тараққиёт агентлигининг (USAID) Ўзбекистондаги Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури раҳбари Р.Назарова билан учрашди.
Учрашув давомида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар борасида сўз юритилиб, келгусидаги ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Институт директори А.Тошпулатов учрашув аввалида сўнгги йилларда юртимизда парламентаризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди ҳамда меҳмонларни институтнинг фаолияти билан таништирди.
Ўз навбатида Р.Назарова сўнги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик янгиланишларга юқори баҳо бериб, АҚШ Халқаро Тараққиёт агентлигининг Ўзбекистонда Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури томонидан амалга оширилган лойиҳалар тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Томонлар, қонун ижодкорлиги жараёнини такомиллаштириш, бу борадаги халқаро тажрибаларни алмашиш соҳасида ҳамкорлик ўрнатиб, янги лойиҳалар устида ишлашга келишиб олди.
Конструктив руҳда ўтган учрашув якунида томонлар амалий ҳамкорликни ҳар томонлама давом еттиришга келишиб олдилар.




















