Корея парламенти фаолияти билан танишув

Айни дамда Парламент тадқиқотлари институти директори ўринбосари В.Давлятов Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ аъзолари билан биргаликда Корея пойтахти Сеул шаҳрида Корея парламенти фаолияти билан танишмоқда.
Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари барча соҳаларда, шу жумладан парламентлараро алоқалар доирасида изчил ривожланиб бормоқда.
Танишув давомида Корея парламенти фаолиятини ёритиш, сунъий интеллект технологияларини қўллаш, Бюджет офисининг бюджет жараёнидаги иштироки, Тадқиқот хизмати фаолияти каби масалалар ўрин олган.
Ушбу ҳамкорлик ҳар икки давлат парламентлари фаолияти учун ўзаро манфаатли бўлишига ва янги тажриба ва ғоялар алмашишга хизмат қилади.




















