
Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши қарорини Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши раиси Актам Хаитов ўқиб эшиттирди.
Унга кўра, ЎзЛиДеПдан сайланган депутат Мавлуда Хўжаева Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари этиб кўрсатилди ва овоз бериш йўли орқали сайланди.
Шундан сўнг, ЎзЛиДеПдан сайланган депутат Раҳимжон Ҳакимов Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари этиб кўрсатилди ва овоз бериш йўли орқали сайланди.