Ортга қайтиш Чоп этиш

Боку шаҳрида Иккинчи Озарбайжон–Ўзбекистон парламентлараро форуми ўтказилди

Боку шаҳрида Иккинчи Озарбайжон–Ўзбекистон парламентлараро форуми ўтказилди

Боку шаҳрида Иккинчи Озарбайжон–Ўзбекистон парламентлараро форуми ўтказилди

ИНСТИТУТ ЯНГИЛИКЛАРИ

Бугун, 25 ноябрь куни Озарбайжон Республикаси пойтахти Боку шаҳрида Иккинчи Озарбайжон–Ўзбекистон парламентлараро форуми бўлиб ўтди.

«Озарбайжон–Ўзбекистон абадий дўстлик ва иттифоқчилик муносабатларининг парламент ўлчови: ҳамкорлик йўналишлари ва келажак истиқболлари» мавзусида ўтказилган форумда икки давлат ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, мавжуд стратегик шериклик муносабатларини қонунчилик даражасида қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

💬 Форум якунида Боку декларациясини қабул қилиш режалаштирилган. Шунингдек, форум доирасида Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ўртасидаги ҳамкорлик бўйича Парламентлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши ҳам ўтказилади.

📸 ФОТОЛАВҲА

Боку шаҳрида Иккинчи Озарбайжон–Ўзбекистон парламентлараро форуми ўтказилди