
ИНСТИТУТ ЯНГИЛИКЛАРИ
📍 Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Тошкент вилоятида Ўзбекистоннинг CEDAW конвенцияси Факультатив протоколига қўшилиш масалаларига бағишланган икки кунлик семинар бошланди.
Тадбирда Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Парламент тадқиқотлари институти вакиллари Дмитрий Рахманов ва Жавоҳир Сафаев иштирок этмоқда.
🔹 Семинарнинг биринчи кунида хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро механизмлари, БМТ CEDAW қўмитасининг Ўзбекистонга тавсиялари ҳамда индивидуал мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби муҳокама қилинмоқда.
⚖️ Амалий машғулотларда иштирокчилар реал ишлар асосида ҳуқуқий вазиятларни таҳлил қилиб, халқаро стандартларни қўллаш ва ҳуқуқий ҳимоя механизмларини такомиллаштириш масалаларини ўрганмоқда.
💬 📌 Семинарнинг кейинги кунида Факультатив протоколга қўшилишнинг ҳуқуқий жиҳатлари ва бу жараёнда парламентнинг роли муҳокама қилинади.
📸 ФОТОЛАВҲА