Ортга қайтиш Чоп этиш

Давлат байроғига бағишланган давра суҳбати ўтказилди

Давлат байроғига бағишланган давра суҳбати ўтказилди

Давлат байроғига бағишланган давра суҳбати ўтказилди

ИНСТИТУТ ЯНГИЛИКЛАРИ

Жорий йил 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти томонидан “Давлат байроғи – миллий бирлик, ватанпарварлик ва юксак фуқаролик масъулияти тимсоли” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида илмий-тадқиқот муассасалари ва олий таълим ташкилотлари олимлари, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Тадбирни Парламент тадқиқотлари институти директори Акром Тошпулатов кириш сўзи билан очди.

Кириш сўзида Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзи ва халқаро муносабатларда мамлакатимиз тимсоли экани таъкидланди.

Сиёсий фанлар доктори, профессор Нарзулла Жўраев “Давлат байроғи – миллий давлатчилик ва мустақиллик рамзи: тарихий илдизлар ва сиёсий аҳамияти” мавзусидаги маърузасида Давлат байроғининг тарихий илдизлари, миллий давлатчиликдаги туғ ва байроқ анъаналари ҳамда қонунчиликнинг такомиллашув босқичларини таҳлил қилди.

Тошкент давлат шарқшунослик университети ўқитувчиси, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Машҳура Нормаева "Давлат рамзларига ҳурмат — ватанпарварлик ва фуқаролик маданиятининг муҳим мезони" мавзусида маъруза қилди. Унда давлат рамзларининг миллий ўзликни англаш, сиёсий маданият ва фуқаролик масъулиятини шакллантиришдаги аҳамияти, шунингдек, халқаро муносабатларда мамлакат суверенитети, миллий манфаатлари ва халқаро нуфузини ифодаловчи муҳим тимсол сифатидаги ўрни ёритилди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи, бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпиони, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори Замиражон Санокулова “Шоҳсупада кўтарилган байроқ: халқаро мусобақаларда Ватан шарафини ҳимоя қилиш масъулияти” мавзусида сўзга чиқди. У халқаро мусобақаларда шоҳсупада Ўзбекистон байроғини кўтариш спортчидан қандай масъулият талаб этиши ҳақида гапирди.

Музокараларда иштирокчилар янги нормаларни амалда қўллаш, давлат рамзларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш бўйича хорижий тажриба ҳамда ёшларда Ватанга садоқат ва давлат рамзларига ҳурмат туйғусини шакллантириш масалалари юзасидан фикр алмашди. Бунда оила, таълим муассасалари ва оммавий ахборот воситаларининг ўрнига алоҳида эътибор қаратилди.

💬 Давра суҳбати якунида билдирилган фикр ва таклифлар умумлаштирилди. Улар асосида давлат рамзларига оид қонунчиликни қўллаш амалиётини такомиллаштириш ва маърифий ишларни кучайтириш бўйича тавсиялар тайёрланди

📸 ФОТОЛАВҲА

Давлат байроғига бағишланган давра суҳбати ўтказилдиДавлат байроғига бағишланган давра суҳбати ўтказилди

Давлат байроғига бағишланган давра суҳбати ўтказилдиДавлат байроғига бағишланган давра суҳбати ўтказилди