
ИНСТИТУТ ЯНГИЛИКЛАРИ
2026 йил 11 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтида Қонунчилик палатасининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси билан учрашув ўтказилди.
Учрашув аввалида жорий йилнинг ўтган ўн ойида қўмитада муҳокама қилинган қонун лойиҳалари ва масалаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди. Қўмитанинг назорат-таҳлил йўналишидаги ишларига ҳам тўхталиб ўтилди.
Шундан сўнг қўмита фаолиятини илмий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашга бўлган эҳтиёжлар кўриб чиқилди. Ижтимоий соҳада қонун ижодкорлиги ва парламент назоратини тадқиқот натижалари билан таъминлаш масаласи суҳбатнинг асосий мавзуси бўлди. Депутатлар қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш ва қабул қилишда илмий ва ахборот-таҳлилий маълумотларга, хорижий тажриба таҳлилига эҳтиёж катта эканини қайд этиб, бу борада таклифлар билдирди.
Мулоқот давомида бандлик, меҳнат муносабатлари, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя йўналишларида қўмита учун долзарб бўлган тадқиқот мавзулари муҳокама қилинди. Институт тайёрлайдиган илмий-таҳлилий материалларда қайси кўрсаткичлар акс этиши зарурлиги юзасидан фикр алмашилди.
Қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Бу ишда ўзаро мулоқотнинг турли шаклларидан фойдаланиш катта фойда бериши таъкидланди.
💬 Учрашув якунида устувор тадқиқот мавзулари, зарур кўрсаткичлар ва таҳлилий материалларга қўйиладиган талаблар белгилаб олинди.
📸 ФОТОЛАВҲА