Ортга қайтиш Чоп этиш

Парламент тадқиқотлари институти вакиллари Сеулдаги халқаро семинарда иштирок этмоқда

Парламент тадқиқотлари институти вакиллари Сеулдаги халқаро семинарда иштирок этмоқда

Парламент тадқиқотлари институти вакиллари Сеулдаги халқаро семинарда иштирок этмоқда

ИНСТИТУТ ЯНГИЛИКЛАРИ

2026 йил 10 ноябрь куни Сеул шаҳрида Парламент тадқиқот хизматларининг 15-халқаро семинари бошланди. Тадбир Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Тадқиқот хизмати (NARS) томонидан ташкил этилди.

Семинарда 20 дан ортиқ мамлакат вакиллари қатнашмоқда. Улар орасида Парламент тадқиқотлари институти директори Акром Тошпулатов ва бўлим бошлиғи Амирулло Тухлибоев ҳам бор.

Мазкур семинар 2010 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. У парламент тадқиқот муассасалари учун ўзаро тажриба ва фикр алмашиш майдони бўлиб хизмат қилмоқда.

Тадбир доирасида Институт вакилларининг NARS раҳбари Ли Кван Ху билан тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.

Жорий йилги семинар сунъий интеллектнинг парламентлар ва уларнинг тадқиқот хизматлари фаолиятига таъсирига бағишланган. Унинг қонунчилик сиёсатидаги ўрни ҳам асосий мавзулардан биридир.

Семинар доирасида «Сунъий интеллект даврида қонунчилик ва сиёсат: демократиянинг янги келажаги ва юзага келаётган муаммолар» мавзусида умумий сессия ўтказилади. Унда сунъий интеллектни давлат бошқаруви ва қонунчилик сиёсатида қўллаш масалалари муҳокама қилинади. Муассасаларнинг бу жараёнга тайёрлиги ва технологиялардан масъулиятли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, Парламент тадқиқот хизматлари маслаҳат органининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади. Ушбу тузилма тадқиқот муассасалари ўртасида амалий ва барқарор ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Маслаҳат органининг «Парламент тадқиқот хизматлари фаолиятида сунъий интеллект» мавзусидаги махсус сессияси ҳам ўтказилади. Иштирокчилар сунъий интеллектни амалиётга жорий этиш тажрибаси, мавжуд муаммолар ва олинган сабоқлар юзасидан фикр алмашади. Таҳлилий материалларнинг сифати ва аниқлигини таъминлаш ҳамда инсон назоратини сақлаш масалалари кўриб чиқилади.

💬 Семинар парламент фаолиятида сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш имконини беради. Шу билан бирга, парламент тадқиқот муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

📸 ФОТОЛАВҲА

Парламент тадқиқотлари институти вакиллари Сеулдаги халқаро семинарда иштирок этмоқдаПарламент тадқиқотлари институти вакиллари Сеулдаги халқаро семинарда иштирок этмоқда

Парламент тадқиқотлари институти вакиллари Сеулдаги халқаро семинарда иштирок этмоқдаПарламент тадқиқотлари институти вакиллари Сеулдаги халқаро семинарда иштирок этмоқда