ИНСТИТУТ ЯНГИЛИКЛАРИ
2026 йил 10 ноябрь куни Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Илмий кенгаш мажлисида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти мустақил изланувчиси, Конституциявий ҳуқуқ ва парламентаризм соҳасидаги тадқиқотлар бўлими бошлиғи Сафаев Жавоҳир Оманбаевич 12.00.11 – Парламент ҳуқуқи ихтисослиги бўйича “Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назоратини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари” мавзусидаги юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Илмий кенгаш аъзоларининг овоз бериш натижаларига кўра диссертация ҳимояси бир овоздан — 100 фоиз овоз билан тасдиқланди. Кенгаш диссертацияни ихтисосликка мос келадиган, тугалланган ҳамда “Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига тўлиқ жавоб берадиган илмий иш деб топди.
💬 Жавоҳир Сафаевни ушбу муҳим илмий ютуқ билан табриклаймиз ва келгуси фаолиятида янги марралар тилаймиз!
📸 ФОТОЛАВҲА