
ЭЪЛОН
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти ҳамда Германиянинг Конрад Аденауэр жамғармаси Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси томонидан жорий йилнинг 3 декабрь куни “Ижтимоий тараққиётни таъминлашда парламент дипломатияси: халқаро ташаббуслар ва миллий механизмлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция (онлайн ва офлайн шаклларда) ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Конференция материалларини тўплам шаклида чоп этиш назарда тутилган.
Халқаро конференция тўпламига илмий мақола ва тезисларни электрон шаклда, белгиланган талабларга мувофиқ расмийлаштирган ҳолда тақдим этишингиз мумкин.
Анжуманнинг расмий тиллари: ўзбек, рус ва инглиз тиллари.
Электрон манзил: journal@pri.oliymajlis.uz
Муаллиф билан боғланиш учун телефон рақамини кўрсатиш мақсадга мувофиқ.
Мақола ва тезислар илмий савияси бўйича танлаб олинади. Талабларга жавоб бермайдиган мақолалар тўпламга киритилмайди.