Ортга қайтиш Чоп этиш

Қўмита фаолиятини илмий-таҳлилий таъминлаш ва жамоатчилик иштирокини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

ИНСТИТУТ ЯНГИЛИКЛАРИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтида Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси раҳбарияти ва аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда қўмитанинг асосий фаолият йўналишлари, 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида муҳокама қилинган қонун лойиҳалари ва кўриб чиқилган масалалар, шунингдек, қонун ижодкорлиги ва парламент назорати фаолиятини илмий-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш эҳтиёжлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, жамоатчилик назоратининг таъсирчанлигини ошириш, қонун ижодкорлиги ва парламент назорати жараёнларида фуқаролар иштирокини кенгайтириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш механизмларини такомиллаштириш ҳамда ушбу йўналишларда хорижий тажрибадан фойдаланиш истиқболларига эътибор қаратилди.

Мулоқот давомида ҳамкорликнинг келгуси устувор йўналишлари ҳам белгилаб олинди. Хусусан, қўмита фаолиятига мос йиллик илмий-тадқиқот дастурини шакллантириш, қонун лойиҳаларини илмий-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, хорижий давлатлар қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини мунтазам ўрганиш, парламент эшитувлари ҳамда депутатлик сўровларини таҳлилий материаллар билан таъминлаш таклиф этилди. Шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари фаолияти, жамоатчилик назорати ва ижтимоий шериклик механизмларини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқотларни кенгайтириш, соҳа мутахассислари ва олимлар иштирокида экспертлик ҳамкорлигини йўлга қўйиш ҳамда қўмита ва Институт ўртасидаги ишларни аниқ вазифалар, муддатлар ва кутилаётган натижалар асосида ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

💬 Учрашув якунида илмий тадқиқотлар натижаларини қонунчилик ташаббусларини тайёрлаш ва парламент назорати жараёнларида қўллаш, қўмита фаолияти учун зарур таҳлилий материалларни тизимли равишда тақдим этиш ҳамда ҳамкорлик самарадорлигини мунтазам баҳолаб бориш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олинди.

📸 ФОТОЛАВҲА

Қўмита фаолиятини илмий-таҳлилий таъминлаш ва жамоатчилик иштирокини кенгайтириш масалалари муҳокама қилиндиҚўмита фаолиятини илмий-таҳлилий таъминлаш ва жамоатчилик иштирокини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди