![]()
![]()
Парламент тадқиқотлари институти фаолиятининг устувор вазифалари муҳокама қилинди
Бугун Парламент тадқиқотлари институтида муассаса фаолиятининг жорий натижалари ва олдинда турган вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлигини ошириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва иш жараёнларини самарали ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди. Ходимлар мавжуд вазифаларни бажариш, иш жараёнидаги ҳамкорликни такомиллаштириш ҳамда фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан фикр ва таклифларини билдирдилар.
Муҳокамалар якунида вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, уларнинг ижросига масъулият билан ёндашиш ҳамда таркибий бўлинмалар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳим устувор вазифалар сифатида қайд этилди.