Ортга қайтиш Чоп этиш

Институт ходимлари Лансароте конвенциясига бағишланган семинарда иштирок этди

Институт ходимлари Лансароте конвенциясига бағишланган семинарда иштирок этди

ИНСТИТУТ ЯНГИЛИКЛАРИ

Парламент тадқиқотлари институти ходимлари Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида ўтказилган семинарда иштирок этди. Тадбир Европа Кенгашининг “Болаларни жинсий эксплуатация ва жинсий зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги конвенциясига (Лансароте конвенцияси) бағишланди.

Миллий марказ, Лансароте конвенцияси котибияти ҳамда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда Конвенциянинг асосий қоидалари, унга қўшилиш тартиби ва уни амалга ошириш билан боғлиқ мажбуриятлар кўриб чиқилди. Шунингдек, ҳисобот тақдим этиш талаблари ва мониторинг механизмлари ҳақида маълумот берилди.

💬 Тадбир давомида Ўзбекистоннинг Конвенцияга қўшилиши имкониятларини ўрганиш, бу борадаги ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳамда зарур тайёргарлик чоралари юзасидан фикр алмашилди.

📸 ФОТОЛАВҲА

Институт ходимлари Лансароте конвенциясига бағишланган семинарда иштирок этдиИнститут ходимлари Лансароте конвенциясига бағишланган семинарда иштирок этди