Туркманистоннинг “Аваза” миллийсайёҳликзонасидабўлибўтганолийдаражадагиучрашувларанашуянгитарихийжараённингмуҳимнуқталариданбирисифатиданамоёнбўлди. Еттийилаввалайтилганғоянингбугунгинатижаси 2017 йилсентябрдаЎзбекистонПрезидентиБМТБошАссамблеясининг 72-сессиясидаМарказийОсиёгаташқисиёсатдаустувораҳамиятқаратиш, минтақамамлакатлариўртасидамунтазаммулоқотнийўлгақўйишташаббусиниилгарисурди. Давлатимизраҳбариўшанутқидамамлакатларўртасидагиишончнимустаҳкамлаш, яхшиқўшничиликниривожлантириш, чегаралар, сувресурслари, хавфсизликваиқтисодийҳамкорликкабимасалаларниҳамкорликасосидаҳалэтишзаруратигаалоҳидаурғуберганэди. 2018 йилиОстонадаМарказийОсиёдавлатларираҳбарларинингбиринчиМаслаҳатучрашувиўтказилди. Бувоқеакейингижараёнучунинституционалпойдеворвазифасинибажарди. Бугунсаккизинчиучрашувҳақидагапираётганэканмиз, ўшадаврниэслашмуҳим. Чункисиёсатдағоянингқийматиянгилигибиланэмас, балкивақтўтганисайинқандайнатижаберганибиланбелгиланади. 2017 йилиилгарисурилганташаббусбугунмунтазамишлайдиганминтақавиймулоқотформатигаайланди. Унингдоирасидахавфсизлик, савдо, инвестиция, транспорт, энергетика, сув, экология, таълим, маданиятваёшларсиёсатикабиўнлабмасалалармуҳокамақилинмоқда. СиёсийишончнингиқтисодийқийматиборҲарқандаймамлакатучунташқисиёсатнингиқтисодийнатижасинибаҳолашмумкинбўлганэнганиқмезонларданбирисавдокўрсаткичларидир. Мамлакатимизнинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси 2017-2025 йилларда 3,1 баробар ошиб, 8,3 миллиард долларга етди. 2026 йилнинг январь-август ойларида эса мазкур кўрсаткич 6,14 миллиард долларни ташкил этиб, бир йилда 26,2 фоиз ўсди. Бу рақамларда сиёсий ишончнинг иқтисодий самараси кўринади. Тадбиркор қўшни давлатга ишонч билан товар жўнатиши учун аввало сиёсий барқарорлик керак. Инвестор узоқ муддатли лойиҳага маблағ киритиши учун қўшничилик муносабатлари мустаҳкам бўлиши лозим. Чегарадаги тартиб-таомилларни соддалаштириш, транспорт қатновларини тиклаш, бизнес алоқаларини йўлга қўйиш учун эса ўзаро ишонч зарур. 2017 йилдан кейин Марказий Осиёда юз берган сиёсий ўзгаришларнинг иқтисодий аҳамиятини айнан шу мезон билан баҳолаш мумкин. Кейинги вазифа шунчаки савдо ҳажмини оширишдан иборат бўлмайди. Экспорт географиясини кенгайтириш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар улушини кўпайтириш, саноат кооперациясини кучайтириш, минтақа бозорларида ўзбек брендидаги маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Бизнингча, минтақавий ҳамкорликнинг янги босқичи айнан шу ердан бошланади. Чегаралар яқинлашган сари иқтисодиётлар ҳам яқинлашади Сўнгги йилларда чегара масалалари бўйича эришилган натижаларни Марказий Осиё тарихидаги энг катта сиёсий ютуқлардан бири сифатида баҳолаш мумкин. 2025 йилда Қирғиз Республикаси ва Тожикистон ўртасида давлат чегараси тўғрисидаги шартнома имзоланди. 31 март куни Ўзбекистон, Қирғиз Республикаси ва Тожикистон ўртасида давлат чегараларининг туташган нуқтаси тўғрисида уч томонлама шартнома ва Абадий дўстлик декларацияси қабул қилинди. Бу қарорлар ортида йиллар давомида тўпланган муаммоларни сиёсий мулоқот ва ўзаро мақбул ечимлар орқали ҳал қилиш иродаси турибди. Бундай ўзгаришнинг иқтисодий қийматини тасаввур қилиш қийин эмас. Чегара савдо йўлидаги тўсиқ сифатида кўринишдан чиқиб, иқтисодий алоқаларни тезлаштирадиган нуқтага айланса, қўшни ҳудудлар ўртасидаги савдо, хизмат кўрсатиш ва инвестиция ҳаракати жадаллашади. Бугун Қирғиз Республикаси билан савдонинг бир йилда 51,2 фоиз, Тожикистон билан 45,6 фоиз ўсгани ана шу ўзгаришларнинг иқтисодий ифодаларидан биридир. Ўзбекистоннинг сиёсий иродаси минтақавий кун тартибини ўзгартирмоқда Президентимиз 2017 йилда Марказий Осиёга устувор аҳамият қаратишни белгилаганида бу йўлнинг барча натижасини олдиндан аниқ тасаввур қилиш қийин эди. Аммо сиёсий қарорнинг стратегик мантиғи очиқ эди. Минтақа тинч бўлса, юртимиз тинч, қўшнилар билан савдо кенгайса, миллий иқтисодиёт учун янги бозорлар очилади. Транспорт алоқалари яхшиланса, мамлакатимизнинг географик жойлашуви иқтисодий устунликка айланади. Бугунги воқелик ушбу ёндашувнинг ҳаётийлигини кўрсатмоқда. 2025 йили Тошкентда бўлиб ўтган еттинчи Маслаҳат учрашувида Президентимиз минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорликни 2035 йилгача бўлган давр учун комплекс дастур асосида ривожлантириш, ягона инвестиция маконини шакллантириш, электрон тижоратни кенгайтириш, маъмурий ва савдо тўсиқларини қисқартириш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурди. Бу ташаббусларнинг мантиғи жуда аниқ. Минтақа мамлакатлари ўртасида савдо ҳажмини ошириш учун яхши сиёсий муносабатнинг ўзи етарли. Уларни институционал механизмлар билан мустаҳкамлаш учун эса умумий қоидалар, соддалаштирилган тартиб-таомиллар, инвестор ҳуқуқларининг кафолати, техник талабларни уйғунлаштириш ва замонавий рақамли ечимлар зарур. Шу боис, Президентимиз ташаббусларининг энг кучли жиҳатларидан бири сиёсий ғояларни амалий иқтисодий механизмлар билан боғлашга интилишидир. Бу ўринда сиёсий ирода деган тушунчага ҳам кенгроқ қараш зарур. У фақат қарор қабул қилиш жасорати эмас, балки мураккаб масалаларда муросага эришиш, узоқ муддатли манфаатни қисқа муддатли ҳисоб-китобдан устун қўйиш, зарур пайтда янги қадам ташлаш ва бошланган ишни изчил давом эттириш қобилиятини ҳам англатади. Марказий Осиёдаги сўнгги йиллар тарихи бу фикрни тасдиқлайди. Озарбайжон омили ва минтақанинг янги географияси 2025 йил ноябрда Тошкентда ўтказилган еттинчи Маслаҳат учрашувида Озарбайжон тўла ҳуқуқли иштирокчи сифатида қабул қилинди. Бу қарорнинг геосиёсий ва иқтисодий аҳамияти катта. Чунки минтақа ҳамкорлиги энди Каспий орқали Жанубий Кавказ ва Европа йўналиши билан янада чуқур боғланмоқда. Назаримизда, бу ўзгариш Марказий Осиё иқтисодий харитасини тушунишда алоҳида аҳамиятга эга. Аввал минтақа ҳақида гап кетганда кўпроқ қуруқликдаги ички алоқалар назарда тутиларди. Бугун эса Каспий портлари, Транскаспий халқаро транспорт йўналиши, Озарбайжоннинг транспорт-логистика инфратузилмаси, Европа бозорлари ва Марказий Осиё ишлаб чиқариш салоҳиятини бир занжирда кўриш имкони пайдо бўлмоқда. “Ўрта йўлак” бўйича юк ташиш ҳажмининг етти йилда қарийб беш баравар ўсиб, йилига 4,5 миллион тоннага етгани ҳам шу жараённинг иқтисодий асоси мустаҳкамланаётганини кўрсатади. 2025 йилда ушбу йўналиш орқали тахминан 77 минг контейнер ташилган. 2029 йилга бориб, бу кўрсаткични 300 минг контейнерга етказиш мақсади белгиланган. Юк етказиб бериш муддатининг 28-32 кундан 13-17 кунгача қисқаргани эса йўлакнинг рақобатбардошлиги ошаётганини кўрсатади. Эртанги куннинг энг катта сиёсий масаласи Марказий Осиё иқтисодий интеграцияси ҳақида гапирганда сув масаласини четлаб ўтиш мумкин эмас. Амударё ва Сирдарё ҳавзалари минтақадаги қишлоқ хўжалиги, энергетика, экологик барқарорлик ва аҳоли фаровонлиги билан бевосита боғлиқ. 2017 йили БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Президентимиз сув ресурсларидан оқилона ва адолатли фойдаланишни минтақавий ҳамкорликнинг энг муҳим йўналишларидан бири сифатида кўтарган эди. Ўша нутқда сув, тинчлик ва хавфсизлик ўртасидаги узвий боғлиқликка урғу берилган. Бугун бу масала янада долзарблашмоқда. 7 октябрь куни Амударё ва Сирдарё ҳавзаларида сув ресурсларини бошқариш бўйича юқори даражадаги учрашув ўтказилгани бежиз эмас. Тошкентда илгари сурилган 2026-2036 йилларни “Сувни тежаш бўйича амалий ҳаракатлар ўн йиллиги” деб эълон қилиш ташаббуси ҳам сув масаласини узоқ муддатли стратегик вазифа сифатида кўраётган ёндашувни ифодалайди. МДҲдаги раислик — янги имкониятлар майдони Авазадаги жараённинг биз учун яна бир муҳим жиҳати 2027 йилда МДҲга раисликнинг мамлакатимизга ўтишидир. Бу Ўзбекистоннинг 2020 йилдан кейинги иккинчи раислиги бўлади. Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг ҳамдўстлик доирасидаги ташаббуслари махсус иқтисодий зоналар, стартаплар ва инновациялар, энергетика ҳамда ёшлар ҳамкорлиги каби йўналишларни қамраб олди. 2026 йил январь-август ойларида Россия ва Марказий Осиёнинг тўрт давлати билан савдо ҳажми 15,3 миллиард долларни, яъни мамлакатимиз ташқи савдо айланмасининг 26,7 фоизини ташкил этган. Шунинг учун 2027 йилги раисликни навбатдаги расмий вазифа сифатида кўриш камлик қилади. Уни мамлакатимизнинг иқтисодий манфаатларига мос ташаббусларни кенгроқ халқаро майдонга олиб чиқиш имконияти сифатида баҳолаш керак. Энди савол ўзгаради Марказий Осиё олдида турган бугунги савол “Ҳамкорлик керакми?” тарзида қўйилмайди. Бу масалага жавоб аллақачон берилган. Энди савол бошқача: ҳамкорлик қандай тезликда, қайси институтлар орқали ва қандай натижа билан чуқурлашади? Айнан шу ерда Аваза мулоқотларининг сиёсий аҳамияти яна бир бор намоён бўлади. Сиёсий келишувлар иқтисодий лойиҳаларга айланиши керак. Транспорт йўлаклари реал логистика занжирларига хизмат қилиши зарур. Савдо ўсиши экспорт таркибида сифат ўзгаришларига олиб келиши лозим. Инвестиция битимлари янги ишлаб чиқариш ва технологик кооперацияни таъминлаши керак. Сув бўйича келишувлар аниқ ҳисоб-китоб ва ўзаро ишонч механизмлари билан таъминланиши даркор. Қабул қилинаётган ҳужжатларнинг кейинги тақдири шунда ҳал бўлади. Ҳар қандай минтақавий интеграция жараёнининг энг оғир босқичи қарорни ижро этишдир. Шу боис, мамлакатимиз учун кейинги вазифалар қаторида қабул қилинган минтақавий келишувларнинг миллий қонунчилик билан уйғунлигини таъминлаш, уларнинг ижросини парламент назоратига олиш, тадбиркорлар ва инвесторлар учун амалий натижаларини белгилаш механизмларини яратиш муҳим ўрин тутиши мумкин. Бу, айниқса, 2027 йилдаги МДҲ раислиги даврида илгари суриладиган ташаббусларнинг узоқ муддатли самарадорлиги учун зарур. Тарих яна бир карвон йўлини кутмоқда 2017 йилда Президентимиз БМТ минбаридан Марказий Осиёда мунтазам мулоқот ўрнатиш ташаббусини илгари сурганида, бу фикр кейинчалик қанчалик катта минтақавий жараёнга айланишини кўпчилик тўлиқ тасаввур қилмаган бўлиши мумкин. Бугун эса саккизинчи Маслаҳат учрашуви ўтказилаётган пайтда ўша ғоянинг амалий натижалари савдо кўрсаткичлари, чегаралар очилиши, янги транспорт йўлаклари, инвестиция лойиҳалари ва давлатлар ўртасидаги муносабатларда кўриниб турибди. Бизнингча, бу жараённи шунчаки дипломатик муваффақият сифатида баҳолаш тор ёндашув бўлади. Бу минтақанинг ўз тақдирини ўз қўлига олиш жараёни. Президентимиз айтганидек, Марказий Осиёдаги янги муҳит ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва умумий сиёсий ирода асосида шаклланмоқда. Давлатлар ўртасидаги муносабатларда бундай ўзгариш бир неча йил олдин жуда мураккабдек кўринган масалаларга ҳам янги ечим излаш имконини берди. Энди ана шу ишончни иқтисодий бойликка, сиёсий яқинликни умумий бозорларга, транспорт боғлиқлигини янги имкониятларга, сув бўйича ҳамкорликни экологик барқарорликка айлантириш вақти келди. Бизнингча, Авазадан кутилган энг катта натижа ҳам шу. Чунки тарих давлатларнинг қанча марта бир стол атрофида йиғилганини узоқ эслаб ўтирмайди. Тарих халқлар ҳаётида қандай ўзгаришлар юз берганини ёдда сақлайди.
Ойбек ҚЎШБОҚОВ,
Парламент тадқиқотлари
институти бўлим бошлиғи,
иқтисодиёт фанлари бўйича
фалсафа доктори