Ортга қайтиш Чоп этиш

Илмий тадқиқот натижалари асосида тайёрланган таклифлар муҳокама қилинди

 

   Жорий йилнинг 8 октябрь куни Парламент тадқиқотлари институтида олий таълим ташкилотларида диссертация тадқиқотларини олиб бораётган изланувчиларнинг таклифлари муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Парламент тадқиқотлари институти илмий ходимлари, Тошкент давлат юридик университети ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси илмий изланувчилари иштирок этди.
Тақдимотда жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги соҳаларида амалга оширилган тадқиқотлар натижалари ва улар асосида ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлар билдирилди.
Тадқиқотларда жиноий жавобгарлик механизмларини такомиллаштириш, тергов органларининг институционал асосларини ривожлантиришга қаратилган илмий ёндашувлар асослаб берилди.
   Муҳокамалар давомида тадқиқотлар доирасида ишлаб чиқилган бир қатор илмий таклифлар истиқболда қонун ижодкорлиги жараёнида фойдаланиш учун амалий аҳамиятга эга экани қайд этилди.
   Тадбир якунида диссертация тадқиқотлари самарадорлигини баҳолашда уларнинг натижаларини қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига татбиқ этиш муҳим мезонлардан бири экани таъкидланди.
Шунингдек, соҳага оид илмий тадқиқотларни янада ривожлантириш ва илмий ишланмаларнинг назарий ва амалий аҳамиятини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.