Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг Суд-ҳуқуқ соҳасида тадқиқотлар бўлими бошлиғи, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) Дмитрий Рахманов ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси Жасмина Саматова томонидан тайёрланган «Фемицид как социально-правовая проблема: вопросы совершенствования законодательства Республики Узбекистан» номли илмий мақола Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтининг «Kriminologik faoliyat» илмий-амалий журналида чоп этилди.
Мақолада фемициднинг ижтимоий-ҳуқуқий моҳияти, уни бошқа қасддан одам ўлдириш ҳолатларидан фарқлаш мезонлари ҳамда хорижий давлатларда ушбу қилмиш учун жиноий жавобгарликни белгилашнинг ҳуқуқий хусусиятлари ўрганилган. Хорижий тажриба ва миллий қонунчилик хусусиятларидан келиб чиқиб, фемицид учун жиноий жавобгарликни белгилашнинг муқобил моделлари қиёсий таҳлил қилинган ҳамда Ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифлар илгари сурилган.
Мазкур тадқиқот Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 мартдаги ПФ-33-сон Фармонида белгиланган вазифалар билан ҳамоҳангдир. Хусусан, Фармоннинг 19-банди «а» кичик бандида халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда фемицид учун қонунчиликда жавобгарлик белгилаш юзасидан асослантирилган таклифлар киритиш назарда тутилган.
Ушбу мақола Парламент тадқиқотлари институти илмий ходимлари ва амалиётчи талабаларнинг ҳамкорликдаги илмий фаолияти натижаларидан биридир. Институтни амалиёт ўташ базаси сифатида танлаган етакчи олий таълим муассасалари талабаларини илмий тадқиқотларга жалб этиш, уларнинг назарий билимларини амалиёт билан боғлаш, тадқиқот кўникмаларини ривожлантириш ва илмий салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.
Мақолани юклаб олиш: tolko-statya.pdf 3.54 MbЮклаб олинган: 38 марта Юклаб олиш Онлайн кўриш
kf-3_2026-8-maket-2_compressed_compressed_compressed_compressed.pdf 3.95 MbЮклаб олинган: 49 марта Юклаб олиш Онлайн кўриш