Ортга қайтиш Чоп этиш

Институт ходимининг таҳлилий мақоласи Қозоғистоннинг «Вестник парламентаризма» журналида чоп этилди

 

Қозоғистон Республикаси Парламентаризм институти томонидан нашр этиладиган «Вестник парламентаризма» журналининг жорий йил 3-сонида Парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) Дмитрий Рахмановнинг «Конституционная реформа как импульс трансформации парламентаризма в Республике Узбекистан» номли таҳлилий мақоласи эълон қилинди.
Мақолада 2023 йилда ўтказилган конституциявий ислоҳотларнинг Янги Ўзбекистон парламентаризм фалсафаси ривожига таъсири таҳлил қилинган. Хусусан, Олий Мажлис палаталари ваколатларининг кенгайганлиги, парламент назорати таъсирчанлиги ошганлиги кўриб чиқилган.
Қонун ижодкорлигида янги институт – қонунчилик таклифи институтининг моҳияти ва табиати, аралаш сайлов тизимининг жорий этилиши очиб берилган. Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистонда парламентаризмни ривожлантиришнинг институционал ёндашувлари қиёсий тадқиқ этилган.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг парламент тадқиқотлари институтлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми амал қилмоқда.
Мазкур мақоланинг нашр этилиши ўзаро илмий алоқаларнинг амалий кўринишларидан бири бўлиб, парламентаризм ва қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашишга хизмат қилади.


Мақола билан танишиш:https://vestnik-parlamentarizma.kz/article/1bac6f41-3f9b-4346-8719-093f8f1fffa4 

Журнал билан танишиш: https://vestnik-parlamentarizma.kz/?lang=ru 

statya-raxmanov-d_k_pdf.pdf 389.66 KbЮклаб олинган: 27 марта Юклаб олиш Онлайн кўриш