Ортга қайтиш Чоп этиш

Янги таҳрирдаги Конституция: парламент ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлиги истиқболлари

2025 йил 4 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Конституциянинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини янада мустаҳкамлашдаги ўрни” мавзусида парламент конференцияси ўтказилди.

Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, тадқиқот институтлари, ахборот-таҳлил марказлари илмий ходимлари, профессор-ўқитувчилари, ҳуқуқшунослар, Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Парламент конференциясида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлар доктори Тошпулатов Акром Икромович “Янги таҳрирдаги Конституция: парламент ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлиги истиқболлари” мавзусида маъруза қилди.