
Сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакатимиз тобора янгича ривожланиш босқичига дадил қадам қўймоқда. Айниқса, янги таҳрирдаги Конституция ва “Ўзбекистон – 2030” стратегияси парламент фаолиятига янгича мазмун олиб кирди. Қонун чиқарувчи органнинг ваколатлари салмоқли даражада ошди.
Бугунги кунда олдимизда турган долзарб масалалардан бири — парламент фаолиятини рақамлаштириш, ахборот-таҳлил инфратузилмасини янада такомиллаштириш, депутат, эксперт ва фуқаролар ўртасида тезкор мулоқотни таъминлайдиган рақамли платформаларни жорий этишдир.
МАВЛУДА ХОДЖАЕВА — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари