
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти ОАК Раёсатининг 2023 йил 30 октябрдаги қарори билан диссертация асосий натижаларини чоп этиш тавсия этилган “Парламент тадқиқотлари ахборотномаси - “Бюллетень парламентских исследований - Bulletin of parliamentary research” ижтимоий ва ҳуқуқий, илмий-амалий журналининг 2025-йил 3-сони учун мақолалар қабул қилинмоқда.
Журналга қуйидаги шифрдаги мақолалар қабул қилинади:
12.00.00 – юридик фанлар
22.00.00 – Социология фанлари.
23.00.00 – Сиёсий фанлар.
Журналга тақдим этиладиган мақолаларга қўйиладиган талаблар:
➡ мақолалар ўзбек, рус ёки инглиз тилида электрон шаклда юборилиши лозим;
➡ мақола йўналишига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрларга асосланган, саводли таҳрир қилинган, амалий таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши зарур;
➡ мақолаларда берилган маълумотлар илмий жиҳатдан янги ва такрорланмаган бўлиши лозим, кўчирмачилик (плагиат) аниқланган ҳолатда мақола қабул қилинмайди;
➡ илмий мақола соҳа мутахассиси томонидан кўриб чиқилган бўлиши ва тақриз билан бирга топширилиши лозим;
➡ мақолада муаллиф(лар)нинг электрон почта, телефон рақами, ORCID ID кўрсатилиши керак.
Тақдим этилган мақолалар журнал таҳрир ҳайъати ва тақризчилар томонидан кўриб чиқилади ҳамда кўриб чиқиш натижаларига кўра нашрга тавсия этилади.
Кўрсатилган муддатдан кечикиб тақдим этилган, белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган, мавзуси ва йўналишлари мос келмайдиган мақолалар таҳрир ҳайъати томонидан кўриб чиқилмайди.
Илмий мақола матнини journal@pri.oliymajlis.uz расмий электрон почтасига юборилади ва +998 78 238-24-02 рақамига хабар бериш лозим.
Мақолалар 2025 йил 18 сентябрдан 26 сентябрга қадар қабул қилинади.
Эслатма: таҳририятга келиб тушган мақолалар сони жорий сон учун етарли бўлганда, мақола қабул қилиш тўхтатилади.
Муаллиф мақолада келтирилган далил ва маълумотлар учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
TALABLAR.pdf 279.25 KbЮклаб олинган: 37 марта Юклаб олиш Онлайн кўриш