Ортга қайтиш Чоп этиш

Парламент ҳуқуқи ихтисослиги бўйича илмий тадқиқот олиб бориш истагидаги талабгорлар билан суҳбат бўлиб ўтди

Бугунги кунда миллий парламентимиз фаолиятини ҳар томонлама ривожлантиришга катта аҳамият қаратилмоқда. Таъсирчан парламент назорати механизмлари амалиётга жорий этилмоқда. Қонун ижодкорлиги самарадорлиги ошмоқда.

Энг муҳими, парламент фаолиятидаги ўзгаришларда илмий ва ахборот-таҳлилий фаолиятга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. 

Шу боис, Парламент тадқиқотлари институтида “12.00.11 – Парламент ҳуқуқи” ихтисослиги бўйича 2025 йил 4 чорак учун ушбу ихтисосликда илмий иш қилиш истагидаги  кўплаб талабгорларнинг аризалари келиб тушди. Келиб тушган ҳужжатлар сараланди ва суҳбатга таклиф этилди.

Жорий йилнинг 4-сентабр куни талабгорларнинг илмий фаолият олиб боришига оид кўникмалари юзасидан суҳбат бўлиб ўтди. Талабгорлар томонидан Давлат бюджети ижроси устидан парламент назоратини ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришкаби долзарб мавзуларда илмий тадқиқот ишларини олиб бориш таклифлари илгари сурилди.

Суҳбат якунларига кўра, Комиссия томонидан муваффақиятли ўтган тадқиқотчилар аниқланди. Уларга илмий тадқиқот ишини самарали амалга ошириш ҳамда муваффақиятли якунлаш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.