Ортга қайтиш Чоп этиш

Халқаро конференция учун илмий мақолалар ва тезислар қабули бошланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти ҳамда Германиянинг Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси томонидан жорий йилнинг 26 ноябрь куни “Таъсирчан парламент назорати: миллий ва хорижий тажриба” мавзусида халқаро конференция (онлайн ва офлайн) ўтказилиши режалаштирилмоқда. Конференция материаллари тўплам шаклида чоп этилиши назарда тутилган.

Халқаро конференция тўпламига илмий мақола ва тезисларни электрон шаклда ва қўйилган талабларга мувофиқ расмийлаштиришган ҳолда тақдим этишингиз сўралади.

Мақола ва тезис матнини тайёрлаш бўйича талаблар:

Анжуманнинг расмий тили: ўзбек, рус ва инглиз тиллари.

1.     Мақола ва тезислар 2025 йилнинг 1 ноябрга қадар электрон шаклда қабул қилинади. 26 ноябрь куни тўпламнинг тақдимоти бўлиб ўтади.

2.     Матн MicrosoftWordмуҳаррири, TimesNewRomanшрифти, 14 ўлчам, 1,0 интервал, юқори ва пастдан 2 см, ўнгдан 1,5 ва чапдан 3 см қолдирилиб, расмийлаштирилиши лозим.

3.     Сарлавҳадан кейин муаллиф(лар)нинг исми, шарифи ва фамилияси, илмий даражаси, иш жойи кўрсатилади, сўнг бир интервал ташлаб асосий матн келтирилади.

4.     Мақола ва тезис мазмуни анжуман мавзусига мос бўлиб, долзарблик асосланиши, таҳлил, амалий тавсиялар берилиши, ҳажми А4 форматда 8 саҳифадан ошмаган ҳолда ёзилиши керак.

5.    Файл муаллифнинг фамилияси билан номланган бўлиши шарт.

6.    Матндаги ҳар қандай хато ва камчиликлар учун масъулият муаллиф зиммасида.

Электрон манзил: info@pri.oliymajlis.uz

        Муаллиф билан боғланиш учун телефон рақами берилиши мақсадга мувофиқ.

Мақола ва тезислар илмий савияси бўйича танлаб олинади. Талабларга жавоб бермайдиган мақолалар тўпламга киритилмайди.