Ортга қайтиш Чоп этиш

Қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 3 июль куни Парламент тадқиқотлари институтида мамлакатимизда мақсадли капитал фондларининг қонунчилик базасини ривожлантириш юзасидан ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Савдо-саноат палатаси ходимлари, Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессор-ўқитувчилари ва Парламент тадқиқотлари институти илмий ходимлари иштирок этди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. 

Йиғилишда таъкидланганидек, бугунги кунда мақсадли капитал фондлари соҳасидаги муносабатлар турли даражадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинмоқда. Ушбу фондлар ва уларнинг иштирокчилари ҳуқуқий мақомининг қонун даражасида белгиланмаганлиги ушбу соҳанинг ривожланишига тўсқинлик қилмоқда.

Айни шу йўналишда ислоҳотларни давом эттириш, жамоат фондлари фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, хусусан, мақсадли капитал фондлари (эндаумент-фондлар) фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш масалалари мутахассислар томонидан атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашув давомида иштирокчилар томонидан соҳанинг ҳуқуқий базасини ривожлантириш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар билдирди.