Ортга қайтиш Чоп этиш

Парламент тадқиқотлари институтида тадқиқотчиларнинг таклифлари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 13 июнь куни Парламент тадқиқотлари институтида Тошкент давлат юридик университети, Ички ишлар вазирлиги академияси мустақил изланувчиларининг таклифлари муҳокамаси ташкил этилди.


Тадқиқотчилар томонидан жиноят процессида далилларнинг мақбуллиги ва ишончлилигини таъминлаш масалалари, экстремистик хусусиятдаги жиноятларни олдини олишнинг криминологик жиҳатлари, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазоларни ижро этишни такомиллаштириш каби масалаларга оид таклифлар муҳокама қилинди.


Тадқиқотчилар томонидан мамлакатимизда соҳанинг амалдаги ҳолати, мавжуд муаммолар, илғор хорижий мамлакатларнинг тажрибаси, халқаро стандартлар, шунингдек, соҳани ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялар атрофлича кўриб чиқилди.


Муҳокама якунида мустақил изланувчиларга таклифларни шакллантиришда, илмий тадқиқотни самарали, пухта амалга ошириш борасида таклиф ва тавсиялар билдирилди.