
Парламентга киритилган қонун лойиҳасига кўра, эндиликда тижорат компанияларига фуқародан олдиндан розилик олмасдан у билан телефон орқали боғланиш ва ўз маҳсулотларини таклиф этиш тақиқланмоқда. Шунингдек, фуқаро томонидан бундай розилик берилган тақдирда ҳам бир компания вакили (ёки ёлланган оператор) муайян шахсга 60 кунлик давр мобайнида икки маротаба қўнғироқ қилиши мумкинлиги белгиланмоқда.
Бундан ташқари, қўнғироққа розилик берган шахс мулоқотни давом эттиришга истаги йўқлигини маълум қилганда, оператор у билан мулоқотни тўхтатиши ва келгусида унга қўнғироқ қилмаслиги лозимлиги таъкидланган.
Мижоз томонидан берилган розилик деб тижорат қидируви мақсадларида эркин амалга оширилган ва унга қўнғироқ қилишга розилик берувчи ҳаракат тушунилмоқда.
Мазкур талабларни бузиш 500 000 евро жарима билан жазоланиши, шунингдек, жарима миқдори компаниялар йиллик пул айланмасининг 20 фоизигача оширилиши мумкин.