
Федерал ҳукумат “Профессионал ҳайдовчиларнинг малакаси тўғрисида”ги қонунга ҳайдовчиларни рақамли таълим шаклида электрон ўқитиш масаласидаги маълумотларни сақлаш қоидаларини киритишни таклиф этмоқда.
Мазкур қўшимча ҳайдовчиларнинг профессионал малакалари реестрида электрон таълим ёки рақамли дарслар хусусида маълумотларни сақлаш учун зарурий ҳуқуқий асос яратишга қаратилган. Федерал ҳукумат таъкидлашича, мазкур қонунчилик таклифи орқали у Бундестаг резолюциясига риоя қилмоқда.
Лойиҳада айтилишича, ўқув ва малака ошириш курсларида қатнашаётган ҳайдовчилар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган “Ҳайдовчиларнинг касбий малакалари реестри” яратилади ва фойдаланишга топширилади.
Шу билан бирга, унда Федерал ҳукумат ўқув марказларини тан олиш ва мониторинг қилиш бўйича қоидаларни ҳам янги рақамли таълим қоидаларига мослаштирмоқчи.
Таъкидланишича, “Штат қонунчилигига мувофиқ ҳайдовчининг малака сертификатини бериш учун масъул бўлган органлар кейинги ўқитишнинг бир қисми сифатида электрон таълимдан фойдаланиш учун (ЕС) 2022/2561 директивасида белгиланган соатлар сонига риоя қилинганлигини текширишлари мумкин бўлади”.