Ортга қайтиш Чоп этиш

Марокко томонидан “Медиация тўғрисидаги Сингапур конвенцияси” ратификация қилинди

Марокко парламенти томонидан БМТнинг 2018 йилдаги “Медиация натижасида эришилган келишув битимлари тўғрисида”ги Конвенцияси ратификация қилинди.

Ушбу Конвенцияхалқаро тижоратнизолари бўйича медиация натижасида эришилган келишувларини ижросини таъминлашга қаратилган. Унга кўра, тарафлар томонидан юзага келган иқтисодий низо медиация тартибида кўриб чиқилиб, унинг натижасида келишув имзоланган бўлишига қарамасдан бир тараф ушбу келишувдаги мажбуриятларини бажармаса, иккинчи тараф тегишли судга мурожаат қилиши ва келишувни мажбурий бажартирилишини талаб қилиши мумкин бўлади.

Қуйидаги ҳолларда келишувнинг мажбурий ижроси суд томонидан 
рад этилади:

  • медиация келишувининг тарафи лаёқатсиз деб топилса;


  • медиация келишуви унинг шартларига кўра мажбурий бўлмаса;


  • келишувнинг ижроси давлатнинг ҳуқуқ-тартиботи асосларига (оммавий тартибга) зид бўлса;


  • тараф рўйхатдан ўтган давлатнинг қонунчилигига кўра ушбу низони медиация орқали ҳал этиш мумкин бўлмаса.

Конвенция бевосита медиация жараёнини тартибга солмайди; 
у фақатгина тарафларнинг келишувини тан олиш ва ижро этиш тартибини белгилайди.

Шунингдек, Конвенция фақатгина халқаро тижорат низоларини қамраб олади ва унинг предметига оилавий ва меҳнат низолари кирмайди. Маълумот учун: Мазкур Конвенцияга 58 та давлат қўшилган. Бунда Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Эрон ва Саудия Арабистони низолашаётган тарафлардан бири давлат органи бўлганида мазкур Конвенция қўлланмаслиги ҳақида алоҳида қўшимча шарт киритишган.