
Парламент болаларга нисбатан жинсий ҳуқуқбузарлик содир этганликда гумон қилинувчилар, айбланувчилар ва судланганларни назорат қилиш ва олдини олишга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллади.
Қонуннинг мақсади жинсий эркинликка қарши жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилувчи назорат ва профилактика чораларини кучайтиришдан иборат. Унга кўра, иккита реестр:
· жинсий эркинликка қарши жиноят содир этганликда гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланганлар реестри;
· болаларга нисбатан жинсий ҳуқуқбузарлик содир этганликда гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланганлар реестри яратилади.
Реестрни яратишдан мақсад — уни оммага тақдим этиш. Бундай жиноятлар оғир ҳамда улар натижасида болалар оғир жароҳатланган бўлса, ушбу шахслар тўғрисидаги маълумотлар 20 йил давомида сақланади.
Реестр иккита алоҳида маълумотлар базасидан иборат бўлади: фойдаланилиши чекланган маълумотлар базаси ва умумий маълумотлар базаси.
Реестрда қуйидаги оммавий маълумотлар қайта ишланади: агар озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган бўлса, маҳкумга нисбатан тайинланган жазони ижро этиш ва ўташ жойи, шунингдек шахсни тасдиқловчи маълумотлар (туғилган жойи, Ф.И.Ш.), ҳукм чиқарилган сана ва унинг қонуний кучга кирган санаси, маҳкумнинг фотосурати, шахснинг доимий ёки вақтинчалик яшаш жойи.
Ушбу маълумотлар суд ҳукми кучга кирганидан кейин тегишли вақт давомида ҳамма учун очиқ бўлади.